Юртимизнинг муҳтарам посбонлари!


Юртимизнинг муҳтарам посбонлари!


Барчангизни 14-январ Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этамиз. Ватанимиз сарҳадларини қўриқлаш, тинчлигини сақлаш - ҳар бир эркакнинг Ватани олдидаги муқаддас бурчидир.

Хусусан, ҳарбий хизматни ўзининг касби, Ватан ва халқ олдидаги муқаддас бурчи деб билган ўғлонларимизни шарафлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир. 

Қадрли Ватанимиз ҳимоячилари!

Мана шу қутлуғ кунда сизларни бугунги байрам билан чин дилдан самимий муборакбод этамиз.

Халқимизга муносиб ва ҳақли равишда фахрлана оладиган қуролли кучлар яратиш йўлида олиб борилаётган ишларингиз бардавом бўлсин.

Шу муносабат билан барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, тинчлик - хотиржамлик, хизматларингизда ўлкан муваффақиятлар тилаймиз. Чегараларимиз дахлсиз, осмонимиз мусаффо бўлсин.

Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин, азиз Ватан ҳимоячилари!

Ҳурмат билан,

Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси жамоаси