МАСЪУЛЛАР ТОМОНИДАН ЧОРВА МОЛЛАРИНИНГ ОЗУҚА БАЗАСИ ЎРГАНИЛМОҚДА


МАСЪУЛЛАР ТОМОНИДАН ЧОРВА МОЛЛАРИНИНГ ОЗУҚА БАЗАСИ ЎРГАНИЛМОҚДА


Қишнинг аномал совуқ кунларида ҳайвонларни асраш мақсадида ветеринария бўлими томонидан чорвадорлар штабларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этилган.

Жумладан, Қўшработ тумани, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими масъул  ходимлари қишги мавсумдан беталофат чиқиш мақсадида ҳудуддаги фермер хоʻжаликлари ва аҳоли қарамогʻидаги  чорва молларининг озуқа базасини оʻрганиб чиқишмоқда.

Шунингдек, масъул ходимлар томонидан чорвачилик билан шугʻулланувчи барча фермер хоʻжаликлари мутахассисларига аномал совуқдан эхтиёт боʻлиш мақсадида керакли тавсиялар бериб ўтилмоқда.

Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ахборот хизмати