#Назорат


#Назорат


Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати қатъий назорат қилинмоқда

Самарканд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасининг мутахассис ходимлари томонидан аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида худудий деҳқон бозорларида назорат тадбирлари олиб борилмоқда. 

Хусусан, вилоятнинг Пайарик тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ва ИИБ ЖХХ ЖТСБ карантин гуруҳи ходимлари томонидан аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш борасида туманда жойлашган "Жума деҳқон бозори"да назорат тадбирлари олиб борилди.

Шунингдек, маҳсулотларни сақлаш ва бу борада хавфсизлик чораларини кўриш бўйича тадбиркорларга мунтазам равишда тушунтириш ва тарғибот ишлари ҳам олиб борилмоқда.