ҚАРОР ВА ИЖРО


ҚАРОР ВА ИЖРО


Давлатимиз раҳбарининг "Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов Самарқанд вилоятида бўлиб турибди. Қўмита раиси Баҳром Норқобилов Самарқанд шаҳрида жойлашган "Афросиёб Парранда" масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан яқиндан танишди. Танишиш чоғида Корхонада амалга оширилаётган янгиликлар ҳамда лаборатория хоналари, озуқа базаси ва инкубаторхоналари билан яқиндан танишиб чиқди ҳамда Корхона фаолиятини бунданда кенгайтириш чет ел инвестицияларини жалб қилиш, шу билан биргаликда қўшни Мамлакатларга ҳам тухум експортини кучайтириш ҳамда аҳолига арзонлаштирилган тухум маҳсулотларини етказиб бериш бўйича керакли тавсияларни бериб ўтди.