Ўзбек тили байрами муносабати билан маънавий тадбир ташкил этилди.


Ўзбек тили байрами муносабати билан маънавий тадбир ташкил этилди.

27.10.2022

          21 октябрь куни Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида  Ўзбек тили байрами муносабати билан “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” шиори остида маънавий тадбир ташкил этилди. Тадбирда бошқарма ходимлари ва тизим ташкилотлари иштирок этишди.  Тадбир давлат мадҳияси билан бошланиб, сўнгра иштирокчиларга Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Нуруллаев Алишер Абдуллаевичнинг байрам табриги ўқиб эшиттирилди.

          Тадбир давомида бошқарма маъсуллари сўзга чиқиб, тингловчиларга ўзбек тили ривожи ва унинг ватан тараққиёти учун улкан аҳамиятга эга эканлиги тўғрисида қизғин маърузалар тақдим этишди.

      Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 10 апрелдаги “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонуни билан 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди.

Самарқанд вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ахборот хизмати