Бошқарма хақида

 

 

1.

Корхонанинг расмий номи

Самарқанд вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси

2.

А) Корхонанинг манзили

140154, Самарқанд шаҳри,

4-Юнучқа ариқ кўчаси, 131 уй

Б) Корхонанинг веб-сайти

www.samvet.uz

 

В) Корхонанинг электрон манзили

Samarkand@vetgov.uz

 

Г) Корхонанинг телефон рақамлари

233-70-40,   233-72-65,   233-74-65

3.

Бугунги кунда меҳнат қилаётган ходимлар сони

19 нафар ходим

4.

Корхона-ташкилот ишга туширилган йил

1996 йил 13 апрел

5.

Қисқача тарихи

1991-1996 йилларда вилоят қишлоқ хўжалик бошқармасининг ветеринария бўлими сифатида фаолият кўрсатиб, 1996 йилдан вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси таркибида алоҳида вилоят давлат ветеринария бошқармасига айлантирилган. 2017 йил 1 августдан Давлат ветеринария қўмитаси таркибида вилоят ветеринария бошқармасига айлантирилган.

6.

Корхонанинг ҳуқуқий мақоми, идоравий мансуб ташкилотларнинг ташкилий тузилмаси, функциялари ва вазифаларини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (рўйхати)

Самарқанд вилоят ветеринария бошқармаси, Ҳайвонларнинг соглигини ҳимоя қилиш бўлими, 14 та туман 2 та шаҳар давлат ветеринария бўлимлари, вилоят Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳавфсизлиги давлат маркази ва 14 туман 1 та шаҳар Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳавфсизлиги давлат маркази.

Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2017 йил                13 сентябрдаги 1645-Қ-сонли қарори билан давлат рўхатига олинган “Самарқанд вилоят  ветеринария бошқармасининг Низоми”да белгиланган функция ва вазифалар

7.

Корхона фаолияти соҳасида қабул қилинган Дастурлар тўғрисидаги умумий маълумотлар (номи, асосий вазифалари, буюртмачилари, бош ижрочилари, амалга ошириш муддатлари ва кутилаётган натижалар)

Ҳайвонларни ўта ҳавфли юқумли ва карантин касалликлари билан касалланишини олдини олиш ва уларни йўқотиш, ветеринария хизмати кўрсатиш, ветеринария жиҳатидан сифатли чорвачилик махсулотларини ишлаб чиқаришни назорат қилиш бўйича мақсадли дастур ва режаларини тузиш ҳамда амалга оширилишини назорат қилиш;

вилоят ҳудудида пайдо бўлиш хавфи  бўлган ҳайвонлар касалликларини  таҳлил қилиш, олдини олиш ва тугатиш борасидаги дастурларни ишлаб чиқиш, чорвачилик маҳсулотлари ва хом-ашёларини ветеринария-санитария экспертизаси ўтказиш;

вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, муассаса ва ташкилотлар билан биргаликда одамлар ва ҳайвонлар учун хавфли бўлган юқумли касалликларнинг олдини олиш, йўқотиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, шунингдек одамлар ва ҳайвонлар учун хавфли бўлган юқумли касалликлар тўғрисида ўзаро ахборотлар алмашиш;

8.

Корхонанинг давлат органлари, юридик ва жисмоний  шахслар, шунингдек, хорижий ва ҳалкаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги маълумотлар

Бошқарма ўз фаолиятини давлат бошқарувининг бошқа органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

9.

Корхона томонидан ўтказиладиган товарлар етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича очиқ танловлар ва кимошди савдолари тўғрисидаги маълумотлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 20 апрелдаги 119-Ф-сонли фармойишига асосан одам ва ҳайвонлар учун умумий бўлган ва бошқа            33 турдаги касалликларга қарши эмлама ва диагностикумлар давлат бюджети томонидан таъминланади, бундан ташқари вилоят давлат ветеринария бошқармасининг буйруғига асосан ташкил этилган махсус тендер комиссияси хулосасига биноан маҳаллий бюджет ва ишлаб топилган маблағ ҳисобидан тендер асосида сертификатланган, юқори самарадорликка эга бўлган ветеринария препаратларини сотиб олиш.

10.

Бўш иш ўринлари ва ишга қабул қилиш шартлари тўғрисидаги маълумотлар

Бугунги кунда бошқармада бўш иш ўринлари мавжуд эмас. Бошқармага мутахассис сифатида ишга қабул қилиш шартлари: маълумоти олий, мутахассислиги бўйича 3 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлиши шарт

11.

Расмий сайтда жойлаштириш зарур деб ҳисоблайдиган, умумий фойдаланиладиган бошқа ахборот ва маълумотлар

Соҳага тааълуқли бўлган Ҳукумат қарорлари, соҳада олиб борилаётган тадбирлар ва янгиликлар.

12.

Корхона раҳбари тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, қисқача биографик маълумот, фуқароларни қабул қилиш кунлари)

Нуруллаев Алишер Абдуллаевич               туғилган йили-1962 йил, маълумоти-олий,                                                             мутахассислиги–ветеринария врачи,  Фуқароларни қабул қилиш кунлари - душанбадан жумагача 09:00 дан 12:00гача.

13.

Корхонанинг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш бўлинмалари телефон рақамлари ва манзил реквизитлари, уларнинг иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар бериш хизмати ва ишонч телефонлари рақамлари

Шарипов Н.А – телефон 233-72-45, қабул қилиш куни  – душанбадан жумагача 09:00 дан 12:00гача.

Умаров Х. Ж. – телефон 233-72-65, қабул қилиш куни - душанбадан жумагача 09:00 дан 12:00гача.