Вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида "ZOOM" орқали йиғилиш бўлиб ўтди.


Вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида


Жорий йилнинг 24 июнь куни соат 12 - 00 да Вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи раҳбарлигида “ЗООМ” орқали йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман, шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари бошлиқлари ва аппарат ҳодимлари, туман, шаҳар ташхис маркази директорлари ва аппарат ҳодимлари иштирок этишди.

                    Йиғилишнинг кун тартибида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди.

1. Деҳқон бозорлари ва гўшт дўконларнинг ветеринария-санитария ҳолатлари, хужжатларнинг киритилиши, қушхоналарнинг фаолияти.

2.  2021 йилнинг  I -II чораги давомида эпизоотияга қарши профилактик тадбирлар ва (куйдурги ўчоқларида олиб борилаётган ишлар).

3.     Лойиҳаларнинг  бажарилишининг ижроси (қорамолчилик, паррандачилик, қўйчилик, балиқчилик, асаларичилик, қуёнчилик)

4.     Ҳайвонларни идентфикация қилиш, Сигирларни  сунъий уруғлантириш ишларининг олиб борилиши, мавжуд карздорлик), буйича бўлиб ўтди.  Йиғилиш сунгида бошқарма бошлиғи томонидан ўтказилган йиғилиш буйича тегишли топширик ва вазифалар берилди.