ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ СИФАТИНИ ЯНАДА ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ


ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ СИФАТИНИ ЯНАДА ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ


ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ СИФАТИНИ ЯНАДА ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Ветеринария хизмати сифатини янада ошириш масалалари муҳокама қилинди

Навоий вилояти Зарафшон шаҳар ветеринарипя ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида тадбиркор ва фермерлар билан учрашув ташкил этилди.

Унда Зарафшон шаҳар хокими Анвар Раджабов, Давлат ветеринария хизмати ходимлари ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.

Учрашувда ҳозирги кунда ветеринария ва чорвачилик соҳаларида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, чорвачилик тармоқларини ривожлантириш, қорамоллар наслини яхшилаш, ҳудудда эпизоотик барқарорлик ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган амалий саъй-ҳаракатлар хусусида мулоҳаза юритилди.

Айниқса, бугунги кунда ҳайвонлар касалликларига қарши қатъий кураш, ветеринария хизмати сифатини янада ошириш, эпизоотик тадбирларни ўз вақтида самарали ташкил этиш каби масалаларга эътибор қаратилди.

Ўтказилган мазкур учрашувда жорий йилда соҳа ходимлари олдида турган долзарб вазифаларни белгилаб олинди.