Сиёсий_марифат_соати


Сиёсий_марифат_соати

26.01.2024

 

  Бугун, 26-январ куни  Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат хизматчилари учун доимий равишда ташкил этилиб келинаётган “Сиёсий-маʼрифат соат”да бошқарма ходимлари иштрок этишди.

 

 Ўқув соати давомида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ва ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ёритиб борилади. Шунингдек давлат хизматчиларининг шахсий ривожланишлари учун “Бир чимдим маʼнавият" рукни остида турли маʼнавий қисқа видео лавҳалар намойиш этилиб келинмоқда.