СИРДАРЁДА ҲАЙВОНЛАР ТУРЛИ КАСАЛЛИКЛАРГА ҚАРШИ ЭМЛАНМОҚДА


СИРДАРЁДА ҲАЙВОНЛАР ТУРЛИ КАСАЛЛИКЛАРГА ҚАРШИ ЭМЛАНМОҚДА


СИРДАРЁДА ҲАЙВОНЛАР ТУРЛИ КАСАЛЛИКЛАРГА ҚАРШИ ЭМЛАНМОҚДА

Сирдарёда ҳайвонлар турли касалликларга қарши эмланмоқда

Мамлакатимизда ҳайвонлар касалликлари келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида эпизоотик тадбирлар уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда.

Жумладан, ўтган ҳафта мобайнида Сирдарё вилоятида 13069 бош йирик шохли, 8248 майда шохли мол, 965 бош эшак, 347 бош от, 88 бош чўчқа куйдирги касаллигига, 1269 бош ит ва 44 бош мушук қутуриш касаллигига, 435 бош майда шохли мол бурцеллёз касаллигига, 193 бош йирик шохли мол оқсил касаллигига, 4952 бош йирик шохли мол қорасон касаллигига, 12477 бош майда шохли мол чечак касаллигига қарши эмланди.

Бундан ташқари, Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги тарқалишининг олдини олиш мақсадида худуддаги 8860 бош йирик шохли ва 6153 бош майда шохли мол Циперметрин эритмаси билан чўмилтирилди.

Шунингдек, чорва моллари сақланадиган 649 та обьектларда дезинфекция ва дезинсекция ишлари олиб борилди.

Вилоятда қорамоллар зотини яхшилашга ҳам эътибор қаратилмоқда. Ҳозирда Ховос туманида жойлашган “Зоминлик Муротжон” фермер хўжалигига Германиядан 62 бош насилли қорамол олиб келиниб, парвариш қилинмоқда.