НУКУСДА САМАРҚАНДЛИК ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР ВА ТАЛАБАЛАР ЎРТАСИДА УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Қўмитанинг Самарқанд ветеринария медицинаси институти рахбарияти институтнинг Нукус филиалига ташриф буюрди ва талабалар билан учрашув ўтказди. Самимий суҳбат жараёнида институт ректори, профессор Х.Юнусов талабаларнинг таълим олиш жараёнлари билан қизиқаркан, ўзининг қимматли маслаҳатларини бериб ўтди. Мулоқот давомида уларни қизиқтирган мавзулар, айниқса филиалнинг бугунги фаолияти ҳақида фикр юритилди. Учрашув якунида меҳмонлар филиал худуди ва биноси билан яқиндан танишдилар.
Шунингдек, ташрифнинг 2-кунида Мўйноқ туманига сафар уюштирилди. Х.Юнусов бошчилигидаги бир гурух профессор-ўқитувчилар Нукус филиали жамоаси билан биргаликда туманда ташкил этилган "Яшил ўлка" акциясида иштирок этишди. Меҳмонлар дастлаб Мўйноқ экология музейига ташриф буюриб, у ердаги экспонатларни кўздан кечиришди. Акция тадбири доирасида Оролбўйи худудига саксовул экиш ишлари олиб борилди. Сўнгра Мўйноқ туманидаги 7-сонли умумтаълим мактабида ҳам учрашув ташкил этилиб, Самарқанд ветеринария медицинаси институти номидан мактаб учун 50 турдаги бадиий адабиётлар, дарсликлар ва ўқув-қўлланмалари совға тариқасида топширилди.




