КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ БИРГА КУРАШАЙЛИК!


КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ БИРГА КУРАШАЙЛИК!


КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ БИРГА КУРАШАЙЛИК!

Бугунги долзарб мавзу ҳақида гап кетганда барча бирдек баландпарвоз гаплардан қочиб, айнан нишонга урадиган сўзларга мурожат қилмоқда. Бугун кўп бора таъкидланаётган ва миллатимиз келажагига хавф туғдирадиган коррупция ҳақида мен ҳам кўнглимдаги гапларни айтиб ўтмоқчиман. Ҳақиқат қанчалар аччиқ бўлмасин бу иллат соя солмаган соха деярли йўқ, ҳисоб. Ачинарлиси, олий таълим сохасини ҳам бундан мустасно деб айта олмаймиз. Мен коррупциядек жирканч иллатни “қора соя” деб атаган бўлардим.

Яхши биламиз, соя қаерга борсак, ортимиздан эргашиб юради – бизни доимо тақиб қилиб туради. Мен ана шу соя, ана шу кўланка остида қолиб кетаётган одамларга жудаям ачинаман. Наҳот улар қуёш нури борлигини билишмайди? Коррупция чангалига осонгина тушиб қолаётганларни нима деб аташни ҳам билмайман. Мен ўзим келажак авлод таълим ва тарбиясига масъул шахс сифатида келажагимиз эгалари бўлган талаба-ёшлар бу иллатдан буткул холи бўлган холда билим олишлари, камол топишлари тарафдориман. Албатта бугун бу борада кўп ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, ана шу коррупция балосига қарши бирга курашишимиз зарурлиги бот-бот таъкидланмоқда. Айниқса, олий таълим сохасида бу жирканч иллатни буткул йўқотиш лозим. Пойдевор мустаҳкам бўлса, бунёд этилган ҳар қандай бино ҳам йиллар давомида ўз қаддини тик тутиб туради. Келажагимиз давомчилари бўлган ёш авлод маънавияти қанчалар бой, тафаккури равшан бўлса, ҳалоллик ва эзгуликка йўлидан борса, шубхасиз, келгуси ҳаётда, албатта юксак натижаларга эришиш мумкин. Биз устозлар талабаларнинг билимларини баҳолашда ҳаққонийлик билан ёндашиб, уларга адолат борлигини исботлашимиз зарур. Зеро, қора соя ўз кўланкаси остида ўзи қолиб кетсин, шунда миллатимиз, фуқароларимиз унинг ортидан эргашмайди, унинг ҳам эргашишиб юришига йўл қўймайди, деб ишонч билдираман. Агар коррупциянинг олди олинса, унга қарши курашилса, жуда кўп салмоқли натижаларга эришишимиз мумкин. Келажаги буюк давлатимизда эса янада улкан ислоҳотлар амалга ошаверади, ватандошларимиз юксак марраларни забт этаверади.