Бугун вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ишчи-гурухи бошқарма бошлиғи раҳбарлигида Каттақўрғон туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида ветеринария мутахассислари иштирокида амалий йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда бошқарма бошлиғи А.Нуруллаев сўзга чиқиб Каттақўрғон туман ветеринария участка мутахассислари томонидан махалла ва қишлоқларда кузги эмлаш тадбирларининг олиб борилиши ҳамда Эпизоотик ҳолатни "махаллабай", юриб кўздан кечириш бўйича вилоят ишчи-гуруҳига кўрсатма ва топшириқлар бериб ўтди.
Шунингдек, бошқарма бошлиғи шахсан туман худудида фаолият олиб бораётган ветеринария участка ходимларини "махаллабай" юриб иш фаолиятини ўрганмоқда.
Самарқанд вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ахборот хизмати