Иштихон тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида амалий семинар ташкил этилди


Иштихон тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида амалий семинар ташкил  этилди

26.10.2022

    Иштихон тумани Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида ҳудудда эпизоотик  барқарорликни таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар мавзусига доир амалий семинар  ташкил этилди.

   Унда Ветеринария ва  чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси маъсул ходимлари, туман ветеринария мутахассислари иштирок этишди.

   Тадбирда ветеринария ва чорвачилик соҳасида амалга оширилаётган ишлар, ҳудудда эпизоотик барқарорликни таъминлаш бўйича ташкил этилаётган «махаллабай» эмлаш ишларининг бугунги ҳолати муҳокама қилинди.

   Шунингдек, семинар давомида касалликларга қарши кураш, инвазион ва паразит касалликларга тезкор ташхис қўйиш, даволаш ва уларнинг олдини олиш борасидаги саъй-ҳаракатлар каби муҳим масалаларга тўхталиб ўтилди.

    Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ахборот хизмати