АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ САМАРАДОРЛИГИ ОШИРИЛМОҚДА


АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ САМАРАДОРЛИГИ ОШИРИЛМОҚДА


АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ САМАРАДОРЛИГИ ОШИРИЛМОҚДА

Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги оширилмоқда

Бугунги кунда жойларда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича қатор тадбирлар ташкил этилиб, муаммолар атрофлича ўрганилмоқда. Жумладан, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси ходимлари масъуллигида Сурхондарё вилоятида семинар бўлиб ўтди. Унда тадбиркорлар фаолиятидаги айрим муаммолар муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди. Хусусан, тадбиркор Аслиддин Джалиловнинг Узун тумани “Баҳористон” маҳалласида жойлашган кушхонаси майдонини кенгайтириш борасидаги мурожаати кўриб чиқилди. Тадбиркор муаммоси ўрганилиб, унга ечим топиш, бартараф этишда туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими амалий ёрдам кўрсатадиган бўлди.

 
Тадбиркор З.Холиёровнинг Россия Федерацияси билан ҳамкорликда Термиз шаҳрида хусусий ветеринария лабораториясини бунёд этиш бўйича ишлаб чиқилган бизнес режаси ҳам ўрганилди. Бунинг учун З.Холиёровга тегишли тартибда ҳужжатларни расмийлаштириш юзасидан тушунтириш берилди. Бундан ташқари сайёр қабулда 14 нафар тадбиркор муаммолари ҳам кўриб чиқилди ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Шунингдек, вилоятда Наслли қуён етиштирувчилар ассоциацияси ва “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки ҳамкорликда “Қуёнчиликни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида семинар ташкил этилди. Унда қуёнчиликни ривожлантириш, вилоятда банк кредитлари асосида қуёнчилик кластерларини ташкил этиш ва саноат усулида парваришлаш масалалари муҳокама қилинди.