ҲАЙВОНЛАРНИ ПРОФИЛАКТИК ЭМЛАШ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА


ҲАЙВОНЛАРНИ ПРОФИЛАКТИК ЭМЛАШ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА


ҲАЙВОНЛАРНИ ПРОФИЛАКТИК ЭМЛАШ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

ҲАЙВОНЛАРНИ ПРОФИЛАКТИК ЭМЛАШ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Наманган вилояти туманларида ветеринария мутахассислари томонидан ҳайвонларни профилактик эмлаш тадбирлари олиб борилди. Жумладан, Наманган туманининг “Ғалча” ва “Тепақўрғон” маҳалла фуқаролар йиғини хонадонлари ҳамда фермер хўжаликларига қарашли 100 бош йирик шохли ҳайвон, 100 бош майда шохли ҳайвон куйдирги касаллигига, 98 бош йирик шохли ҳайвон оқсил касалигига, 100 бош қўй-эчки брадзот касаллигига ва 19 бош ит қутуриш касаллигига қарши профилактик эмланди. Вилоятнинг Уйчи тумани маҳалла аҳолиси ҳамда чорва фермер хўжаликларида эпизоотик тадбирлар ташкил этилди. Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари томонидан “Жийдакапа” маҳалласидаги 150 бош йирик шохли ҳайвон, 97 бош майда шохли ҳайвон куйдирги касаллигига, 100 бош йирик шохли ҳайвон оқсил касалигига, 20 бош ит қутуриш касаллигига қарши эмланди. Ҳайвонларни бруцеллёз касаллигига текшириш учун қон наъмуналари олинди.  

Шунингдек, эпизоотияга қарши кураш гурухи томонидан Мингбулоқ туманининг “Довдуқ” ва “Истиқлол” маҳалласи хонадонларидаги 152 бош йирик шохли ҳайвон, 103 бош майда шохли ҳайвон куйдирги касаллигига, 91 бош йирик шохли ҳайвон оқсил касалигига ҳамда 99 бош қўй-эчки брадзот касаллигига қарши профилактик эмланди. Бундан ташқари мутахассислар ҳайвонларда учрайдиган юқумли касалликлар тўғрисида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб боришди.