ҲАЙВОНЛАРНИ ИННОВАЦИОН УСУЛДА ПАРВАРИШЛАШ ВА ЮҚОРИ МАҲСУЛДОРЛИККА ЭРИШИШДА ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ ҚЎЛЛАНИЛМОҚДА


ҲАЙВОНЛАРНИ ИННОВАЦИОН УСУЛДА ПАРВАРИШЛАШ ВА ЮҚОРИ МАҲСУЛДОРЛИККА ЭРИШИШДА ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ ҚЎЛЛАНИЛМОҚДА


ҲАЙВОНЛАРНИ ИННОВАЦИОН УСУЛДА ПАРВАРИШЛАШ ВА ЮҚОРИ МАҲСУЛДОРЛИККА ЭРИШИШДА ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ ҚЎЛЛАНИЛМОҚДА

Ҳайвонларни инновацион усулда парваришлаш ва юқори маҳсулдорликка эришишда хориж тажрибаси қўлланилмоқда

Маълумки, чорвачилик тармоқларини ривожлантиришда энг асосий омил мустаҳкам озуқа базасини яратиш, тўла қийматли озуқа билан таъминлаш орқали юқори маҳсулдорликка эришиш мумкин. Инновацион усулда парваришлаш орқали эса маҳсулдорликни икки хисса ошириш мумкин. Бу усул бугунги кунда энг оммалашаётган усуллардан ҳисобланади. Айниқса, бу сохада яхши натижаларга, юқори махсулдорликка эришишда хориж тажрибаси анча қўл келмоқда.
Ана шу мақсадда пойтахтимиздаги “Miran” меҳмонхонасида хорижий мутахассислар иштирокида илмий-амалий семинар ташкил этилди. Семинарда Франция, Испания, Белоруссия, Польша ва Россия Федерациясидан ташриф буюрган экспертлар, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси “Ўзбекчорванасл” агентлиги масъул ходимлари, “Паррандасаноат” уюшмаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Чорвачилик ва паррандачилик илмий тадқиқот институти олимлари ҳамда хорижий компания вакиллари ва чорвадор-фермерлар иштирок этди.
Унда қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини инновацион усулда парвариш қилиш, парвариш давомида озуқа бирликларининг ўрни ва аҳамияти хусусида сўз борди.

Маълумки, чорвачиликда яхши самарадорликка эришиш учун чорва ҳайвонлари озуқасига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Озуқада етарли витаминлар, аралашма экинлардан ташқари муайян миқдор ҳамда вақт бирлиги талаб этилади. Яъни озуқалар ўз вақтида керакли миқдорда берилсагина яхши маҳсулдорликка эришиш мумкин. Бунда асосийси парвариш қилиш жараёнида озуқа рационининг таркиби ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ҳайвонлар ва паррандаларнинг маҳсулдорлик кўрсаткичларини кўтаришда ана шу сифатлар муҳим омиллардан ҳисобланади. Семинарда хорижий мутахассислар айнан шу масалаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтишди.

Яна бир мисол, ҳайвонларни парваришлашнинг асосий шартларидан бири уларни ўз вақтида ва узлуксиз озиқлантиришдир. Иккинчи муҳим шартларидан бири - зарур гигиеник парваришлашдир. Бу ҳайвоннинг тирик вазнини сақлаб қолишда ўз ифодасини топади - улар ўртача семизликни сақлаб қолади. Қорамолни хонадонда боқишда аввало, бу мол қайси йўналишда боқилаётганлигига эътибор қаратилиши лозим. Агарда сут йўналишида боқилаётган бўлса рационида майдаланган кўк ўт, пичан, лавлаги, сифатли концентрат ем бўлиши керак. Агар мол бўрдоқига боқилаётган бўлса рационида кўпроқ миқдорда концентрат (ем, кепак, шелуха, шрот) бўлиши шарт. Боқилаётган мол кам ҳаракат қиладиган ҳолатда бўлиши керак.