ҚОРАМОЛЛАРНИ СУНЪИЙ УРУҒЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


ҚОРАМОЛЛАРНИ СУНЪИЙ УРУҒЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


ҚОРАМОЛЛАРНИ СУНЪИЙ УРУҒЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ҚОРАМОЛЛАРНИ СУНЪИЙ УРУҒЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Сирдарё вилояти Боёвут тумани “Чорванасл” марказида “Аҳоли қарамоғидаги қорамоллар наслини яхшилаш ва суньий уруғлантириш ишларини тизимли ташкил этиш” мавзусига бағишланган амалий семинар ташкил этилди. Унда ветеринария мутахассислари, “Ўзнаслчилик” давлат корхонаси рахбар-ходимлари, осеминаторлар ва чорвадор-фермерлар иштирок этишди. Тадбирда сўз олганлар чорвачиликда сунъий уруғлантиришнинг қатор афзалликлари, қорамоллар бош сонини оширишда наслчилик-селекция ишларини самарали ташкил этиш лозимлиги хусусида нутқ сўзладилар.
Шунингдек, тарғибот-ташвиқот ишлари билан бир қаторда вилоят туманларида ҳайвонлар касалликларига қарши кураш тадбирлари олиб борилмоқда. Жумладан, Сайхунобод тумани эпизоотияга қарши кураш гурухи томонидан 120 бош қорамол куйдирги касаллигига, 285 бош қўй-эчки чечак касаллигига қарши профилактик эмланди. Туманнинг “Сайхунобод” маҳалла фуқаролар йиғини хонадонларидаги 97 бош қорамол куйдирги касаллигига, 100 бош қорамол қорасон касаллигига, 50 бош қорамол оқсил касаллиги, Гулистон ветеринария участкасида 60 бош қорамол оқсил касаллигига, 80 боши қорасон касаллигига, 80 боши куйдирги касаллигига қарши профилактик эмланди. Сирдарё тумани “Чўлтўқай” маҳалласидаги 98 бош ит қутуриш касаллигига, “Янги Хаёт” маҳалласидаги 400 бош қорамол ва 281 бош қўй-эчки оқсил касаллигига, Ширин шаҳри “Нуробод” маҳалласи хонадонларидаги 246 бош қорамол лептоспироз касаллигига қарши эмланиб, 198 бош қорамолда туберкулинизация ўтказилди. Тадбирлар давомида мутахассислар томонидан ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.