ҚАШҚАДАРЁЛИК МУТАХАССИСЛАР ТУРКИЯНИНГ "TIKA" АГЕНТЛИГИ ҚЎЛЛАНМАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШМОҚДА

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида жойлашган сунъий қочириш пунктида амалий семенар бўлиб ўтди. Тадбирда ветеринария мутахассислари, худудий “Чорванасл” маркази раҳбар ва ходимлари, туманлар етакчи мутахассислари ҳамда техник осеменаторлар иштирок этишди. Семинарда жойларда сунъий уруғлантириш ишларини самарали ташкил этиш, бу борада олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари ҳамда қорамолларни сунъий уруғлантиришнинг афзал жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, семинар қатнашчилари аҳоли хонадонлари ва фермер хўжаликларида наслли қорамоллар бош сонини оширишда техник осеминаторларнинг иш фаолиятларини самарали олиб бориш учун яратилаётган қулайликлар хусусида тўхталиб ўтишди. Тадбир сўнггида иштирокчилар ва техник осеменаторларга Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA)нинг “Сигир ва таналарни сунъий уруғлантириш" бўйича электрон ўқув қўлланмалари тарқатилди. Фермер хўжаликларига хориждан келтирилган зотдор қорамолларини парваришлаш ҳамда сут маҳсулдорлигини ошириш бўйича тавсиялар берилди.
