ҚЎМИТА РАИСИ САВОЛЛАРГА АЪЛО ДАРАЖАДА ЖАВОБ БЕРГАН ТАЛАБАЛАРНИ МУКОФОТЛАДИ


ҚЎМИТА РАИСИ САВОЛЛАРГА АЪЛО ДАРАЖАДА ЖАВОБ БЕРГАН ТАЛАБАЛАРНИ МУКОФОТЛАДИ


ҚЎМИТА РАИСИ САВОЛЛАРГА АЪЛО ДАРАЖАДА ЖАВОБ БЕРГАН ТАЛАБАЛАРНИ МУКОФОТЛАДИ

Қўмита раиси саволларга аъло даражада жавоб берган талабаларни мукофотлади

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов қўмита ҳузурида ташкил этилган Самарқанд ветеринария медицинаси институтига ташриф буюриб, талабаларга яратилган шарт-шароитлар, ўқув жараёнлари ва уларнинг амалиёти билан яқиндан танишди.

Дастлаб талабалар турар жойидаги ёшлар учун яратилган шароитлар, институт ҳудудида барпо этилаётган замонавий вийварий (дарслар, машғулотлар ва амалиёт жараёнида фойдаланиладиган ҳайвонлар сақланадиган жой), шунингдек ветеринария амалиёти клиникасидаги қурилиш ишларини кўздан кечирди.

Сўнг оралиқ назорати топшириш жараёнида иштирок этиб, талабаларнинг билимини шахсан ўзи синовдан ўтказди. 

Қайд этиш керак, Баҳром Норқобилов талабаларга ветеринария назарияси ва амалиёти хусусида турли саволлар билан мурожаат қилди. Саволларга аъло даражада жавоб берган 7 нафар талабанинг ҳар бирига ўз ҳисобидан бир миллион сўмдан бир марталик пул мукофоти берди.

Шунингдек, ёшларга пухта билим бериб келаётган, талабалар томонидан фаолияти алоҳида эътироф этилган ёш олим Зоир Мирзаевни ҳам бир марталик бир миллион сўм пул мукофоти билан тақдирлади.