ҚЎМИТА МУТАХАССИСЛАРИ ГЕРМАНИЯДАГИ ХАЛҚАРО КЎРГАЗМАДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА


ҚЎМИТА МУТАХАССИСЛАРИ ГЕРМАНИЯДАГИ ХАЛҚАРО КЎРГАЗМАДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА


ҚЎМИТА МУТАХАССИСЛАРИ ГЕРМАНИЯДАГИ ХАЛҚАРО КЎРГАЗМАДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА

Қўмита мутахассислари Германиядаги халқаро кўргазмада иштирок этмоқда

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Шуҳрат Жабборов бошчилигидаги ветеринар ва чорвадорларимиз Германияда ўтказилаётган "Яшил ҳафталик — 2020" халқаро кўргазмасида иштирок этмоқда.

Берлин шаҳрида бўлиб ўтаётган ҳафталик доирасида дастлаб, Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида «IPD» вакиллари билан давра суҳбати ташкил этилди.
Шунингдек, иштирокчилар учун Ўзбекистон аграр тизимининг бугунги ҳолати акс этган тақдимот намойиши бўлиб ўтди.
Дарвоқе, "Яшил ҳафталик — 2020" халқаро кўргазмасида Ўзбекистон павильони ҳам жой олган бўлиб, мазкур павильонда бир неча мамлакатлардан ташриф буюрган соҳа мутахассислари ҳамда хорижий давлатларнинг расмий вакиллари билан мулоқотлар ҳам бўлиб ўтмоқда.