ЎЗБЕКИСТОН ВА ТОЖИКИСТОННИНГ ЧОРВАЧИЛИК СОҲАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ


ЎЗБЕКИСТОН ВА ТОЖИКИСТОННИНГ ЧОРВАЧИЛИК СОҲАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ


ЎЗБЕКИСТОН ВА ТОЖИКИСТОННИНГ ЧОРВАЧИЛИК СОҲАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон ва Тожикистоннинг чорвачилик соҳалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон-Тожикистон Хукуматлараро қўшма комиссия йиғилиши доирасида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси мутахассислари Тожикистон Республикасида қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари билан учрашув ўтказди.  

Учрашувда "Ўзбекчорванасл" агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Зиёдулла Пирназаров, қўмита масъуллари ҳамда Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Мирзозода Музаффар Бурхон, вазирликнинг насчилик ишлари муассасаси раҳбари Ҳафиз Муқимзода ва Ташқи ишлар вазирлиги ходимлари иштирок этди. Унда Ўзбекистон ва Тожикистоннинг қишлоқ хўжалиги ҳамда чорвачилик соҳалари, хусусан чорвачилик ва наслчилик йўналишлари бўйича ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди.  

Музокаралар давомида Тожикистондан Ўзбекистонга хисори зотли қўйларни импорт қилиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

“Ўзбекчорванасл” агентлиги бош директори биринчи ўринбосари З.Пирназаров хисори зотли қўйларни Тожикистон Ўзбекистонга импорт қилиш бўйича тўхталаркан, ушбу зотли қўйлар импортини 15 минг бошга ошириш мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлади.  

Шунингдек, қўмита масъуллари мамлакатнинг Хатлон вилояти Хуросон туманидаги “Саодат” чорвачилик комплекси ҳамда Рўдакий туманидаги наслчилик станцияси ва насчилик-уруғчилик лабораторияси фаолияти билан танишди.  

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, “Саодат” чорвачилик комплексида айни пайтда 10 бош симменталь ва швед зотли қорамол парвариш қилинмоқда. Германиянинг “SpermVision” техник жиҳозлари ва лаборатория ускуналари билан жиҳозланган наслчилик станциясида эса 300 бош буқа ва 320 бош соғин сигирлар парвариш қилинмоқда.