ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИДА УКРАИНАНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ФАВҚУЛОДДА ВА МУХТОР ЭЛЧИСИ НИКОЛАЙ ДОРОШЕНКО БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида Украинанинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенко билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Аброр Акбаров ва қўмита масъул ходимлари иштирокида Украинанинг жорий йилда тайинланган Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенко билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда чорвачилик соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва бу борада мутахассисларни малакасини ошириш, қайта тайёрлаш борасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, давлат ветеринария назорати остидаги юкларни ўзаро савдо сотиғини ташкил этишда шароитлар яратиш, мавжуд муаммоларга биргаликда ечим топиш каби масалалари муҳокама марказида бўлди.

Учрашув аввалида Н.Дорошенко Украина ва Ўзбекистон ўртасида барча соҳаларда конструктив ўзаро манфаатли ҳамкорлик ривожланиб бораётганлигини эътироф этди. 

Хусусан, ҳозирда коронавирус пандемияси тарқалиши билан боғлиқ чекловларга қарамай, томонлар чорва ва чорвачилик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича савдо шартномаларини амалга ошириш учун зарур чораларни амалга оширмоқдалар.

Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан Украина Иқтисодий ривожланиш, савдо ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолаш, шунингдек, ем-хашак экинлари уруғларини (соя) қайта ишлаш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини кўриб чиқишга тайёр эканлигини қайд этди.

Учрашув якунида ветеринария ва чорвачилик йўналишида олий таълим муассасалари ва илмий тадқиқот институтлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда ёш олимлар тайёрлаш борасида ҳамкорлик қилиш каби муҳим жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.