ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ РАИСИНИНГ БАЙРАМ ТАБРИГИ!


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ РАИСИНИНГ БАЙРАМ ТАБРИГИ!


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ РАИСИНИНГ БАЙРАМ ТАБРИГИ!

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ РАИСИНИНГ БАЙРАМ ТАБРИГИ!

Ҳурматли юртдошлар, соҳа фидойилари!  

Айни пайтларда диёримизга барчамиз орзиқиб, соғиниб кутган Наврўзи олам кириб келмоқда. Минг йиллар давомида маънавий ҳаётимизнинг зийнати бўлиб келаётган бу ажойиб, хосиятли байрам қалбларимизга чексиз қувонч ва завқ бағишлайди.

Мана шундай файзли айёмда барча юртдошларимизга, соҳада жонкуярлик билан меҳнат қилаётган азиз ватандошларимизга юксак ҳурмат ва энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида соҳада олиб борилаётган ўзгаришлар, ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва ижросини таъминлашда барчангизнинг муносиб ҳиссангиз бор.

Алоҳида эътироф этишим керак, Президентимизнинг 2019 йил 28 мартдаги “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5696-сон Фармони билан Давлат ветеринария қўмитаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси этиб қайта ташкил этилди ҳамда унинг асосий вазифалари белгилаб берилди.

Шунингдек, 2019 йил 28 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4254-сон Қарори билан қўмитанинг барча ташкилий тузилмалари тасдиқланиб, фан билан амалиётнинг узвий боғлиқлигини таъминлаш мақсадида қатор институтлар қўмита таркибига ўтказилди ҳамда чорвачилик ва наслчилик ишларини янада ривожлантириш мақсадида “Ўзбекчорванасл” агентлиги ташкил этилди.  

Ушбу тарихий ҳужжатлар билан мамлакатимизда ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги ягона давлат сиёсатини юритиш механизми яратилди.

Ўйлайманки, республикамизда озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, бугунги синов палласида халқимизга сифатли ва арзон чорва маҳсулотлари етказиб бериш, соддароқ қилиб айтганда, элимиз дастурхонини обод қилиш Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси зиммасидаги улкан масъулиятдир.

Бу борада мамлкатимизнинг барча чорвачилик субьектларида маҳсулот етиштириш ва қайта ишлаш бўйича ишлар қизғин олиб борилаётганлигини, халқимиз гўшт ва сут маҳсулотлари бўйича тақчиллик сезмаслигини алоҳида таъкидламоқчиман.

Азиз ватандошлар!  

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни, жумладан юртимизда фаолият олиб бораётган барча ветеринар ва чорвадорларни янгиланиш ва ёшариш айёми — Наврўз байрами билан самимий қутлайман!  

Сизларга соғлик-саломатлик, бахту-саодат, хонадонингизга файзу барака ва ишингизда муваффақиятлар тилайман!

Муборак Наврўзи оламнинг қадами қутлуғ келиб, элимизни барча синовлардан фориғ этсин!