СИРДАРЁДА ИДЕНТИФИКАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Сирдарё вилоятида ветеринария мутахассислари томонидан ҳайвонларни эмлаш ҳамда идентификация қилиш тадбирлари ҳам давом этмоқда. Жумладан, Оқолтин тумани “Андижон” қишлоқ фуқаролар йиғини хонадонларидаги 120 бош қорамол куйдирги касаллигига, 285 бош қўй-эчки чечак касаллигига, “Фарғона” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 100 бош қорамол қорасон касаллигига, 50 боши оқсил касаллигига, Сардоба шаҳарчасидаги 60 бош қорамол оқсил касаллигига, 80 боши қорасон касаллигига қарши профилактик эмланди. Сирдарё тумани “Навоий” маҳалласидаги 98 бош ит қутуриш касаллигига, 400 бош қорамол, 200 бош қўй-эчки оқсил касаллигига, Ширин шаҳри аҳолиси қарамоғидаги 246 бош қорамол лептоспироз касаллигига қарши эмланиб, 198 бош қорамолда туберкулинизатсия ўтказилди.
Мазкур туманда жойлашган “Тойжонов Жамшид” фермер хўжалигидаги 34 бош қорамол ва 3 бош от, “Дилшод-Нозима” фермер хўжалигидаги 20 бош қорамол идентификация қилиниб, ягона электрон маълумотлар базасига киритилди.