ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ – ДАВР ТАЛАБИ!

Ҳозирда республикамиз озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Аҳоли учун бирламчи маҳсулотлар худудий деҳқон бозорларида фаолият юритаётган ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари томонидан текширувдан ўтказилиб, сотув расталарига йўналтирилмоқда.
Хусусан, ўтган ҳафта мобайнида пойтахтимизнинг “Наврўз” деҳқон бозорида 7665 кг йирик шохли мол гўшти, 837 кг майда шохли мол гўшти, 7874 кг парранда гўшти, 5327 кг сут ва сут маҳсулотлари, 4906 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар ва 117330 дона тухум ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари кўригидан ўтказилди ва истеъмолга яроқлилиги аниқлаб, сотишга рухсат этилди.
Шунингдек, 15 кг чорвачилик маҳсулотлари,120 дона тухум, 5 кг сут ва сут маҳсулотлари ҳамда 32 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар истеъмолга яроқсиз деб топилди ва белгиланган тартибда зарарсизлантирилди.

