НАМАНГАНДА ЧОРВА МОЛЛАРИНИ СУНЪИЙ УРУҒЛАНТИРИШ БЎЙИЧА АМАЛИЙ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Наманган шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан “Сигир ва урғочи таналарни сунъий уруғлантиришнинг афзалликлари” мавзусида амалий семинар ташкил этилди. Тадбирда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ва туман бўлимлари ходимлари, “Чорванасл” маркази мутахассислари, чорвачилик фермер хўжалиги раҳбарлари ҳамда ветеринар мутахассислар иштирок этишди. Унда чорва ҳайвонларини сунъий уруғлантириш, наслдор қорамоллар сонини ошириш ва фермер хўжаликларининг қишки мавсумга тайёргарлик жараёнлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, семинарда чорва ҳайвонлари озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик-селекция ишларини самарали ташкил этиш, қорамолларни озиқлантиришда озуқа рационига эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. Айни дамда вилоятдаги чорвачилик фермер хўжаликлари ва худудий “Чорванасл” марказлари бўлимларида сунъий уруғлантириш шохобчалари ташкил этилган. Шохобчалар наслдор буқаларнинг музлатилган уруғлари, уруғлантириш асбоб ва анжомлари билан тўлиқ жиҳозланган. Ҳозирда вилоятда чорва ҳайвонларини сунъий уруғлантириш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда.