Самарқанд шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда ветеринария мутахассислари, тадбиркорлар ҳамда савдо ходимлари иштирок этди.
Йиғилиш давомида аҳолини сифатли гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, бу борада ветеринария-санитария қоидаларгиа қатъий риоя этиш, гўштдан инсонларга юқадиган касалликларнинг олдини олиш учун йирик ва майда шохли молларни ихтисослаштирилган сўйиш корхоналарида сўйиш ва ички бозорга етказиб бериш каби масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, ветеринария мутахассислари томонидан гўшт маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорларга гўшт маҳсулотларини сақлаш ва ташиш тартиби бўйича зарур тавсиялар берилди.