ҲАЙВОНЛАР КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ ЭМЛАШ ТАДБИРЛАРИ ОЛИБ БОРИЛДИ


ҲАЙВОНЛАР КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ ЭМЛАШ ТАДБИРЛАРИ ОЛИБ БОРИЛДИ


ҲАЙВОНЛАР КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ ЭМЛАШ ТАДБИРЛАРИ ОЛИБ БОРИЛДИ

ҲАЙВОНЛАР КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ ЭМЛАШ ТАДБИРЛАРИ ОЛИБ БОРИЛДИ

Худудларда ҳайвонлар касалликлари тарқалишининг олдини олиш ва эпизоотияга қарши кураш тадбирлари уюштирилмоқда.
Хусусан, Жиззах вилоятида кузги профилактик тадбирлар олиб борилиб, ветеринария мутахассислари томонидан худуддаги ҳайвонлар турли касалликларга қарши эмланди. 11745 бош майда шохли мол чечак касаллигига, 3726 бош қорамол қорасон касаллигига, 32026 бош қорамол, 54893 бош майда шохли мол оқсил касаллигига, 7344 бош қорамол лептоспироз касаллигига, 13250 бош майда шохли мол бруцеллёз касаллигига, 2540 бош майда шохли мол брадзот касаллигига қарши профилактик эмланиб, 2128 бош йирик шохли молда туберкулинизация ўтказилди.


Аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида ветеринария лабораторияларида ҳам қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳафта мобайнида 7615 кг йирик шохли мол гўшти, 815 кг майда шохли мол гўшти, 5445 кг товуқ гўшти, 1875 кг сут маҳсулотлари, 22720 дона тухум, 3850 кг қуритилган мева, 7859 кг хўл мева, 7980 кг полиз маҳсулотлари, 148765 кг ўсимлик маҳсулотлари, 2980 кг балиқ маҳсулотлари ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси мутахассислар томонидан текширувдан ўтказилиб, истеъмолга яроқлилиги аниқланди ва сотишга рухсат этувчи маълумотномалар билан таъминланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги “Қаровсиз ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 202-сонли Қарори ижроси бўйича тадбир уюштирилди.
Аҳоли пунктларида итлар ва мушукларни профилактик эмлаш вақтида мутахассислар томонидан ит-мушукларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда қайта рўйхатдан ўтказиш ишлари амалга оширилди.
Жумладан 1054 та хонадонда итларни сақлаш қоидалари текширилиб, 1050 бош ит клиник кўрикдан ўтказилди ва қутуриш касаллигига қарши профилактик эмланди.