Туяқуш боқиш ва кўпайтириш


Туяқуш боқиш ва кўпайтириш

28.01.2022

Туяқушлар инсон томонидан хонакилаштирилган йирик парранда қушларидир. Иссиқ африка саваннасида пайдо бўлган туяқушлар узоқ Европа

ҳудудларигача етиб борган. Туяқуш боқиш ва кўпайтириш даромадли бизнес ҳисобланади. Парранданинг гўшти, тухумлари, ёғи ва ҳаттоки тирноқ, патларига ҳам бозорларда талаб катта.

Туяқуш кўпайтириш бизнесининг ривожланишига бир неча сабаблар бор:

туяқуш гўшти нафақат тўйимли балки пархез (диетический) ҳамдир. Бу эса унинг машхур ошпазлар таомномасида оммалашувига сабаб бўлган;

юқори иммунитет ҳисобига туяқушлар кўп касал бўлишмайди ва оғир ҳаво шароитларида ҳам яшай олишади;

бу турдаги қушларнинг патлари декоратив безаклар ясашда ишлатилади.