Иштихон туманида пресс-тур ташкил этилди


Иштихон туманида пресс-тур ташкил этилди

01.07.2021

"СУЮНОВ ЖЎРА БОБО" чорвачилик фермер хўжалигида четдан келтирилган наслли молларни парваришлаш ва наслчилик-селекция ишларини юритиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, истиқболли режалар тўғрисида маълумот берилди.

Хўжаликда 447 бош қорамол, 180 бош қўй парваришланмоқда. 98 гектардан майдонда ем-ҳашак учун фойдаланилади.Фермер хўжалиги учун эса 2,5  гектар ер майдони ажратилган.

Соҳага берилаётганэътибор туманда қорамолчилик соҳасини ривожланишига, наслли қорамоллар бош сонини кўпайишига, янги истиқболли режаларни амалга оширишга имкон бермоқда,-дейди чорвочилик фермер хўжалиги раҳбари А.Жўраев.

Ҳозирда кунлик сут ҳажми 1000-1100 литрни ташкил этмоқда. Доимий ишчилар сони эса 47 нафарни ташкил этади.

Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати.