ЎЗБЕКИСТОН ВA БЕЛАРУСЬ: ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИК СОҲАЛАРИДА ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ


ЎЗБЕКИСТОН ВA БЕЛАРУСЬ: ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИК СОҲАЛАРИДА ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ


ЎЗБЕКИСТОН ВA БЕЛАРУСЬ: ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИК СОҲАЛАРИДА ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ

Ўзбекистон вa Беларусь: ветеринария ва чорвачилик соҳаларида ҳамкорлик истиқболлари

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Ш.Джаббаров, раис ўринбосари А.Акбаров ҳамда Беларусь Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазири И.Крупко бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.  

Учрашувда қўмита масъуллари ҳамда Белоруссиянинг “Белплемживобъединение” давлат ассоциацияси бош директори Р.Березовик, ЗАО “БНБК” кенгаши раиси ўринбосари Н.Котковец, ОАО “БелВитунифарм” компанияси директори С.Большаковлар иштирок этишди.

Учрашувда томонлар ўртасида имзоланган келишув ва йўл хариталарининг тегишли бандлари ижроси, икки давлат ўртасида ветеринария ва чорвачилик соҳаларидаги янгиликлар юзасидан фикр алмашилди.  

Учрашув давомида мамлакатимизга хориждан қорамол олиб келишда  жорий этилаётган имтиёзлар, гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқариш бўйича хорижий инвесторлар учун яратилаётган имкониятлар хусусида таклифлар берилди.

Белоруссиялик экспертлар мамлакатимизда мазкур соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар ва амалга оширилаётган янги лойиҳаларни юксак баҳолади ҳамда ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр эканлигини билдирди.  

Шу билан бирга, таълим соҳасида Самарқанд ветеринария медицинаси институти билан Беларусь Республикаси Витебск давлат ветеринария медицинаси академияси ўртасида олиб борилаётган ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Беларусь Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазири И.Крупко қўмита раҳбарияти ва мутахассисларини жорий йилнинг 1-5 июнь кунлари Минск шаҳрида бўлиб ўтадиган “Белагро” халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмасига лутфан таклиф этди.  

Шунингдек, учрашувда мавжуд келишувларни муҳокама қилиш ва уларни амалга ошириш, қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни илгари суриш учун мунтазам равишда ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.