Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Андижон вилоятига ташриф буюрди


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Андижон вилоятига ташриф буюрди


 

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Б.Норқобилов жойларда чорва қишловини бориши билан яқиндан танишиш мақсадида, Андижон вилоятида бўлиб, вилоятнинг Қўрғонтепа туманидаги “SAVAY MILK GROUP” фермер хўжалиги раҳбари Мирзакаримов Азизбек билан учрашди.

“SAVAY MILK GROUP” Ф/Х рахбари билан

Учрашув мобайнида ушбу фермер хўжаликдаги мавжуд 170 бош наслли қорамолларни парвариши, озиқлантирилиши ва чорва қишлови учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Чорвачиликни янада ривожлантириш бўйича фермер хўжалиги раҳбарига тегишли маслаҳатлар берди.

“SAVAY MILK GROUP” Ф/Х

Шундан сўнг, вилоятнинг Хўжаобод туманидаги “Мустақилликнинг 27 йиллиги” МФЙсида жойлашган қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Халқаро фонди (ИФАД) лойиҳаси доирасида Республика давлат ветеринария қўмитаси ташаббуси билан замонавий типда янги барпо этилган “Ветеринария клиникаси”га ташриф буюрди.

“Ветеринария клиникаси”

Ташриф жараёнида қўмита раиси Б.Норқобилов ветеринария клиникасини кўздан кечирди ва яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

“Ветеринария клиникаси”

Сўнгра, "Янги йил" байрами муносабати билан Андижон шаҳрида ташкил этилган арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси билан яқиндан танишиш мақсадида, Андижон шаҳар 2-кичик даҳада ташкил этилган ярмаркада бўлди ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркасида сотилаётган балиқ, парранда ва мол гўшти, тухум ва асал маҳсулотларининг сифати ва нархи билан яқиндан танишди.