ПОЙТАХТИМИЗДА "АСАЛ БАЙРАМИ" БЎЛИБ ЎТМОҚДА


ПОЙТАХТИМИЗДА


 

 Хабар берганимиздек, кеча пойтахтимиздаги “Анҳор-Локомотив” паркининг марказий ҳудудида “Асал байрами”га старт берилди.

 Байрамнинг очилиш маросимида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов  сўзга чиқиб, асаларичилик соҳасининг янги ривожланиш босқичларини ўтаб келаётгани, ҳозирги кунда бевосита қишлоқ хўжалиги экинларини чанглатиб, ҳосилдорлигини ошишига ҳамда озиқ-овқат  хавфсизлиги таъминлашда катта муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.

 Шунингдек, бу каби тадбирларни ташкил этилишидан  мақсад асаларичилик соҳасида эришилган ютуқлар  ва  соҳага янги технологияларни  жорий этишда хорижий тажрибаларни ўрганиш, албатта, соҳани  ривожланишига ҳасса қўшишини алоҳида та'кидлади.

 Бундан ташқари очилиш маросимида Ўзбекистон Асаларичилар уюшмаси раиси Шарофиддин Баҳридинов ва Қозоғистон асаларичилар уюшмаси раиси Валерий Касимбайевлар сўзга чиқиб асал ишлаб чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ма'лумотлар берди ҳамда байрам билан барчани табриклади.