Табрикнома


Табрикнома


 

Қадрли устоз ва мураббийлар! 

   Аввало, сиз, азизларни, таълим-тарбия соҳасининг барча жонкуяр ходимларини 

 1-октабр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбдан самимий муборакбод этаман. 

  Ёшларни камол топтирган, уларга таълим-тарбия берган ва ҳозирги кунда ҳам меҳнатларини аямаётган азиз устозларга ҳурмат-эҳтиромимни билдираман. 

 

 Дунёдаги энг бебаҳо бойлик – ақл-заковат ва илм, ўлмас мерос – яхши тарбиядир. Сизлар эса дунёдаги энг бебаҳо бойлик ва боқий меросни яратиш, уни халқимизга, янги авлодга етказиш йўлида чинакам фидойилик кўрсатиб меҳнат қилаётган улуғ инсонларсиз! 

  Азиз устозлар! 

  Сиз, азизларни қутлуғ байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту саодат, келажагимиз ёшларини улғайтиришдек эзгу фаолиятингизда улкан муваффақиятлар, хонадонларингизга файзу барака тилайман. 

 

 Алишер Нуруллайев 

 Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи