Ўзбекистонда гўшт ва картошка маҳсулотлари нархини арзонлаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди


Ўзбекистонда гўшт ва картошка маҳсулотлари нархини арзонлаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди


        Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Ўзбекистонда гўшт ва картошка маҳсулотлари нархини арзонлаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинганини маълум қилди (https://t.me/deputat_kusherbayev/2162).

Қонун лойиҳасига кўра, 2021 йил 10 октябрдан 2021 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда гўшт (мол гўшти, қўй гўшти, товуқ гўшти), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларини, картошкани ҳамда музлатилган балиқни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, шунингдек, уларни реализация қилиш бўйича айланмалари қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС)дан озод қилинади.

       Таъкидланишича, мазкур қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилган.