ЁШ ВЕТЕРИНАР ВА ЧОРВАДОРЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ


ЁШ ВЕТЕРИНАР ВА ЧОРВАДОРЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ


ЁШ ВЕТЕРИНАР ВА ЧОРВАДОРЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ

ЁШ ВЕТЕРИНАР ВА ЧОРВАДОРЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Норқобилов тизимда фаолият олиб бораётган ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Бугунги кунда қўмита тизимида Ёшларга оид давлат дастурида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш борасида Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти ташкил этилиб, иттифоқ етакчиси қўмита раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб белгиланган. Шунингдек, қўмитанинг барча ташкилотларида Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари етакчилари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, тизимда 2 мингга яқин ёш фаолият олиб бормоқда. Бунда ёшларнинг қизиқишлари, муаммолари устида алоҳида ишлаш тизими йўлга қўйилган. Ёшлар маданиятини ошириш, маънавий тадбирлар ҳамда спорт ўйинлари учун 2019 йилда 80 миллион сўмдан ортиқ маблағлар ажратилди. Ўтказилаётган “Олтин тулпор” танловида “Энг ёш ветеринария мутахассиси” номинацияси бўйича ёш ветеринар ва чорвадорлар тақдирланмоқда.
Тадбирга соҳада халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида хорижий мутахассислар таклиф этилиб, ёш ветеринария мутахассислари, ёш фермерлар ва ёш тадбиркорлар иштирокида семинарлар ташкил этилаётгани алоҳида қайд этилди. Хусусан, тажриба алмашиш мақсадида ёш мутахассисларни хорижий мамлакатларга малака оширишга юбориш йўлга қўйилди. Қўмита тасарруфидаги Самарқанд ветеринария медицинаси институтида 6 та факультет ва 23 та кафедра мавжуд бўлиб, 38 та таълим йўналиши бўйича бакалавр, 26 та мутахассислик бўйича магистрлар тайёрланмоқда.
Шунингдек, Беларусь Республикасининг Гродно давлат аграр университети ҳамда Витебск давлат ветеринария медицинаси академияси билан ҳамкорликда 3 та йўналишда (зооинжинерия, ветеринария медицинаси, ветеринария фармацевтикаси) қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш амалга оширилди. Институтда Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш маркази фаолияти йўлга қўйилиб, 2019 йил сентябрь-декабрь ойларида жами 240 нафар мутахассис ҳамда 1 минг 170 нафар техник оссеминатор ўқув курсларига жалб этилди. Соҳада айни кунларда 100 га яқин ёш олим фаолият кўрсатмоқда, шунингдек, 60 та таянч докторант, 3 та республика фан олимпиадаси ғолиби, 2 та халқаро танлов ғолиби, 4 та номдор стипендия соҳиблари бор.
Очиқ мулоқотда иштирок этган ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат органлари ва муассасаларида фаолият олиб бораётган ёшлар томонидан кўтарилган масалалар, уларни қизиқтирган мавзулар юзасидан атрофлича фикр ва мулоҳазалар билдирилди.