ЯПОНИЯ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК АГЕНТЛИГИ ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИ САМАРҚАНДДА


ЯПОНИЯ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК АГЕНТЛИГИ ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИ САМАРҚАНДДА


    ЯПОНИЯ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК АГЕНТЛИГИ ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИ САМАРҚАНДДА

Самарқанд ветеринария медицинаси институтида яна бир учрашув бўлиб ўтди. Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) вице-президенти Казухико Кошикава ҳамда агентликнинг Марказий Осиё ва Кавказ минтақаси бўйича департаменти бош директори ўринбосари Кей Тояма бошчилигидаги делегация Самарқанд ветеринария медицинаси институтига ташриф буюрди. 

Учрашувда Ўзбекистон ва Япония давлатлари ўртасидаги дўстона муносабатлар, ҳар томонлама ҳамкорлик алоқалари ва амалга оширилаётган муҳим лойиҳалар хусусида фикр алмашилди. Вице-президент, шунингдек ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, бунда айниқса фан ва таълим тизимини янги босқичга олиб чиқишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишга тайёр эканлигини билдирди. 

Тадбир давомида иқтисодиёт фанлари доктори, доцент Ш.Хасановнинг Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан молиялаштирилган “Ўзбекистонда олма етиштиришнинг замонавий технологияларини жорий қилиш орқали фермерлар даромадини ошириш” лойиҳаси бўйича тайёрланган тақдимоти ҳавола этилди. Учрашув сўнггида меҳмонлар таълим муассасасидаги олма дарахтининг Фужи навини кўздан кечирдилар. Сўнгра институт кафедра мудири С.Санаев меҳмонларга олийгоҳ ҳудудидаги майдонда олма етиштиришнинг ўзига хос жиҳатлари тўғрисида маълумотлар бериб ўтди.