ХУДУДИЙ ДЕҲҚОН БОЗОРЛАРИДА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ХАВФСИЗЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА


ХУДУДИЙ ДЕҲҚОН БОЗОРЛАРИДА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ХАВФСИЗЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА


ХУДУДИЙ ДЕҲҚОН БОЗОРЛАРИДА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ХАВФСИЗЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Худудий деҳқон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги таъминланмоқда

Бугунги кунда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича Давлат ветеринария хизмати ходимлари карантин қоидаларига қатиъий амал қилган ҳолда фаолият олиб боришмоқда.

Жумладан, жорий йил 5 октябр куни Андижон вилояти деҳқон бозорларида 12725 кг йирик шохли мол гўшти, 2211 кг майда шохли мол гўшти, 2,815 кг парранда гўшти, 370 кг балиқ маҳсулотлари, 345 кг асал, 97460 дона тухум, 2296 литр сут, 95463 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар, 22930 кг полиз экинлари маҳсулотлари ветеринария лабораториялари кўригидан ўтказилиб, истеъмолга яроқлилиги аниқланди.

Шунингдек, 0,3 кг чорвачилик маҳсулотлари, 5 дона тухум ҳамда 4 кг ўсимликка мансуб маҳсулотларнинг истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб, белгиланган тартибда зарарсизлантирилди.