ХАЛҚАРО ЭПИЗООТИК БЮРО ЭКСПЕРТЛАРИ ТОШКЕНТГА ТАШРИФ БУЮРИШДИ


ХАЛҚАРО ЭПИЗООТИК БЮРО ЭКСПЕРТЛАРИ ТОШКЕНТГА ТАШРИФ БУЮРИШДИ


ХАЛҚАРО ЭПИЗООТИК БЮРО ЭКСПЕРТЛАРИ ТОШКЕНТГА ТАШРИФ БУЮРИШДИ

Кейинги пайтларда давлатимиз томонидан ветеринария соҳасига юксак эътибор қаратилмоқда. Шу боис соҳадаги туб ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Бу борада хорижий экспертлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. Шу жумладан, ветеринария лабораториялари фаолиятини халқаро талабларга мувофиқлаштириш бўйича Халқаро Эпизоотик Бюро экспертлари мамлакатимизга жалб қилиниб, PVS Lab миссияси амалга оширилмоқда.

Халқаро Эпизоотик Бюро экспертлари И.Диалло, Б.Мартин, Ж.Кампалардан иборат делегация ташрифи муносабати билан Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказида давра суҳбати уюштирилди. Тадбирни Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси раиси ўринбосари А.Акбаров кириш сўзи билан очиб берди.

Ташрифдан кўзланган мақсадлардан яна бири Ўзбекистонда ветеринария тизимидаги лабораториялар фаолиятини баҳолаш ва тегишли тавсиялар бериш, шунингдек, экспертлар томонидан ишлаб чиқилган замонавий ёндашувлар асосида тизимдаги лабораториялар фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришдан иборат.
Мазкур ташриф Ўзбекистонда ветеринария хизматининг халқаро талаблар асосида фаолият юритишига кўмаклашибгина қолмай, сохада инновацион ва интенсив усулларнинг амалиётга тадбиқ этилишига ҳам хизмат қилади.
Эксперт Иброҳим Диалло Ўзбекистонга амалга ошираётган ташрифи мақсадлари хусусида сўзларкан, лабораториялардаги иш жараёнларини кўздан кечириш ҳамда тизимда янада ҳамкорликни мустаҳкамлаш истаги борлигини таъкидлади. Тадбирда шунингдек, экспертлар ва мутахассисларнинг соха фаолиятига доир тақдимотлари намойиш этилди.