Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Э.Тошмуратовнинг матбуот ходимларига йуллаган табриги!


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Э.Тошмуратовнинг матбуот ходимларига йуллаган табриги!


Қадрли  азиз матбуот ходимлари!

Аввало сиз, азизларни касб байрамингиз – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан чин қалбимдан муборакбод этамиз.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошкармаси хамда унинг тизим ташкилотлари  ходимлари сизларнинг машаққатли ва олижаноб фаолиятингизни қадрлайди ва иш фаолиятларингизга улкан муваффақиятлар тилайди.

Барчамизга яхши аёнки, матбуот, оммавий ахборот воситалари иши ҳамма замонларда ҳам оғир ва масъулиятли бўлган. Мамлакатимиз янги тараққиёт босқичига кўтарилаётган, очиқлик ва ошкоралик, сўз ва фикр эркинлиги ҳаётимиз мезонига айланиб бораётган ҳозирги даврда бу масъулият янада кучаймоқда.

Бугун Дунё шиддат билан ўзгармоқда. Барча соҳалар каби ахборот олиш ва уни етказиш, таъсирчан жамоатчилик фикрини шакллантириш борасида ҳам рақобат кескин тус олмоқда. Бундай мураккаб шароитда ҳаёт янги-янги талаб ва вазифаларни олдимизга қўймоқда.

Шуларнинг барчасини ҳисобга олиб, мамлакатимизда оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Соҳага оид янги Қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиб, оммавий ахборот воситаларининг эркин фаолият кўрсатиши учун зарур барча шароитлар яратилмоқда.

Кейинги пайтда мамлакатимиз оммавий ахборот воситаларида ҳаётимиздаги ижобий ўзгаришлар таҳлили, соғлом танқидий руҳ кучайиб бораётгани алоҳида эътиборга лойиқ. Чунки бундай ислоҳотларимиз самарасини оширишга, жамоатчилик назоратини, фуқароларимизнинг ижтимоий фаоллигини кучайтиришга хизмат қилади. 

Сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингиздаги кўп сонли барча матбуотчиларимизни қутлуғ байрамингиз билан яна бир бор самимий табриклаймиз.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, янги ижодий ютуқлар, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилаймиз.

Самарканд вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошкармаси бошлиғи Тошмуратов Элмурат Амирович!