ВЕТЕРИНАРИЯ ЛАБОРАТОРИЯЛАРИ ТОМОНИДАН ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ СИФАТИ ВА ХАВФСИЗЛИГИ ҚАТЪИЙ НАЗОРАТ ҚИЛИНМОҚДА

Ветеринария лабораториялари томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги қатъий назорат қилинмоқда

Аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан мунтазам таъминлаш бугунги куннинг энг долзарб масалалридан бири ҳисобланади. Бу жараёнда эса Давлат ветеринария хизмати ходимларининг роли катта, албатта.

Ҳозирда худудлардаги деҳқон бозорларида фаолият олиб бораётган ветеринария-санитария лабораторияларида озиқ-овқат маҳсулотлари кўрикдан ўтказилиб, сотишга рухсат этилмоқда.

Хусусан, бир ҳафта мобайнида Андижон вилояти деҳқон бозорларида 106098 кг йирик шохли мол гўшти, 17001 кг майда шохли мол гўшти, 19680 кг парранда гўшти, 2825 кг балиқ маҳсулотлари, 2269 кг асал, 394239 дона тухум, 18520 литр сут, 862538 кг ўсимлик маҳсулотлари, 260538 кг полиз экинлари маҳсулотлари ветеринария кўригидан ўтказилди ва истеъмолга яроқлилиги аниқланиб, сотишга рухсат этилди.

Шунингдек, 7,8 кг гўшт маҳсулотлари, 59 дона тухум ҳамда 60 кг ўсимликка мансуб маҳсулотларнинг истемолга яроқсизлиги аниқланиб, белгиланган тартибда зарарсизлантирилди.