ВЕТЕРИНАР ОСОЙИШТАЛИК ТАЪМИНЛАНМОҚДА


ВЕТЕРИНАР ОСОЙИШТАЛИК ТАЪМИНЛАНМОҚДА


ВЕТЕРИНАР ОСОЙИШТАЛИК ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Жиззах вилоятида аҳоли ҳамда фермер хўжаликлари ҳайвонларига ўз вақтида давлат ветеринария хизмати кўрсатилмоқда.
Хусусан, 55 та эмлаш гурухи томонидан кузги профилактик тадбирлари ўтказилди. 2513 бош йирик шохли мол, 7912 бош майда шохли мол куйдирги касаллигига, 9925 бош майда шохли мол чечак касаллигига, 1733 бош қорамол қорасон касаллигига, 22943 бош йирик шохли ва 47141 бош майда шохли мол оқсил касаллигига, 11981 бош қорамол лептоспироз касаллигига, 11251 бош майда шохли мол бруцеллёз касаллигига, 8216 бош майда шохли мол брадзот касалликларига қарши профилактик эмланди. 790 бош йирик шохли молда туберкулинизация ўтказилди. Шу билан бирга ветеринария мутахассислари томонидан хонадонларда итларни сақлаш қоидалари ўрганилиб, 163 та ит клиник кўрикдан ўтказилди ҳамда қутуриш касаллигига қарши профилактик эмланди.
Жиззах шаҳридаги “Марказий” ва “Эски шаҳар” деҳқон бозорларида гўшт, сут, тухум ҳамда бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ветеринария- санитария экспертиза лабораториясида мутахассислар томонидан текширувдан ўтказилмоқда.

 

Айтиш жоизки, ҳафта мобайнида 9580 кг мол гўшти, 920 кг қўй гўшти, 7610 кг товуқ гўшти, 2898 кг сут маҳсулотлари, 41150 дона тухум, 11371 кг мева, 5150 кг қуритилган мева, шунингдек, 11426 кг полиз маҳсулотлари ва 2880 кг балиқ маҳсулотлари ветеринария-санитария лабораториясида текширувдан ўтказилиб, сотишга рухсат этилди.