ТОШКЕНТ ШАҲРИГА ОЛИБ КЕТИЛАЁТГАН 351 КГ СИФАТСИЗ ГЎШТ МАҲСУЛОТЛАРИ ТЎХТАТИБ ҚОЛИНДИ


ТОШКЕНТ ШАҲРИГА ОЛИБ КЕТИЛАЁТГАН 351 КГ СИФАТСИЗ ГЎШТ МАҲСУЛОТЛАРИ ТЎХТАТИБ ҚОЛИНДИ


ТОШКЕНТ ШАҲРИГА ОЛИБ КЕТИЛАЁТГАН 351 КГ СИФАТСИЗ ГЎШТ МАҲСУЛОТЛАРИ ТЎХТАТИБ ҚОЛИНДИ

Тошкент шаҳрига олиб кетилаётган 351 кг сифатсиз гўшт маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

Давлат ветеринария хизмати ва ИИБ карантин тадбирларини ташкил этиш бўлинмаси ходимлари ҳамкорлигида жойларда карантин тадбирлари ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 3 декабр куни Сирдарё туманидаги “Сирдарё” ЙПХ масканида ўтказилган тадбир давомида “Қарши-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган Қашқадарё вилоятида яшовчи фуқарога тегишли “Нексия-2” русумли автомашина тўхтатиб, текширилганда машина салони ва юкхонасида ҳеч қандай ветеринария текширувларидан ўтказилмаган 351 кг йирик ва майда шохли мол гўшти Тошкент шаҳрига олиб кетилаётганлиги аниқланди.  

Ушбу ҳолат бўйича Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан тегишли тартибда ўрганишлар олиб борилди.  

Сирдарё вилояти ветеринария лабораториясида мазкур гўшт маҳсулотларининг сифати текширилди ҳамда истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб, белгиланган тартибда йўқ қилинди.