ТОШКЕНТ ШАҲАР ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОШҚАРМАСИДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ МАВЗУСИДА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида коррупцияга қарши кураш мавзусида семинар ташкил этилди

Қўмитанинг Тошкент шаҳар бошқармасида коррупцияга қарши кураш ва унинг олдини олиш мавзусига бағишланган семинар ўтказилди.  

Унда шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси масъул ходимлари, бошқарманинг туманлар бўлимлари раҳбарлари, ветеринария лабораториялари мутахассислари ҳамда адлия соҳаси вакиллари иштирок этди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун ва моҳияти, шунингдек коррупциянинг олдини олиш, иш фаолияти давомида коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик лозимлиги хусусида мулоҳаза юритилди.  

Семинарда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси мутахассиси Ш.Омановнинг мавзуга доир маърузаси тингланди.

Шунингдек, семинар давомида “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс”нинг соҳада қўлланилиши, маъмурий баённома расмийлаштириш тартиб ва қоидалари бўйича тегишли тавсиялар берилди.