СИРДАРЁДА ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ ВА ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БОШҚАРМАСИ ҲАМКОРЛИГИДА КЎРГАЗМАЛИ ЎҚУВ-СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Сирдарёда Давлат ветеринария хизмати ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамкорлигида кўргазмали ўқув-семинар ўтказилди

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида Давлат ветеринария хизмати ва вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамкорлигида одамлар ўртасида Қрим-Конго геморагик иситма ва куйдирги касалликлари тарқалишининг олдини олишда ҳамкор ташкилотлар томонидан кўриладиган зарур чоралар мавзусига бағишланган ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Унда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ва унинг туман бўлимлари ходимлари, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси, соғлиқни сақлаш, вилоят СЭОМ ходимлари, туман ва шаҳар ДСЭНБ филиаллари, худуддаги умумтаьлим мактаблари директорлари ва мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этишди.

Семинар давомида Қрим-Конго геморрагик иситма ҳамда куйдирги касалликлари келиб чиққанда қандай зарур чоралар кўрилиш лозимлиги юзасидан тақдимотлар намойиш этилди.

Шунингдек, тадбирда соҳа мутахассисларининг Қрим-Конго геморрагик иситма ва куйдирги касалликларининг келиб чиқиши, ҳайвонлардан юқиш ҳолатлари ҳамда унинг кечиш даври хусусидаги маърузалари тингланди.