Самарқанд вилояти


Самарқанд вилояти


Самарқанд вилояти

Бугун мамлакатимизда бўлгани сингари Самарканд вилоятида ҳам чорва моллари ва паррандалари бош сони барқарор ошишини таминлаш, уларга сифатли ветеринария сервис хизматлари курсатиш, халқимизни арзон ва сифатли чорвачилик махсулотларига булган талабини қондириш, эпизоотик осойишталик ҳамда озиқ-овқат махсулотлари хафвсизлигини таминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бир қаторда чорвачиликни барча тармоқларини шу жумладан; қорамолчилик, қуйчилик, коракулчилик, эчкичилик, йилқичилик, туячилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва қуёнчилик соҳаларини ривожлантириш, уларни наслини яхшилаш, озуқа базасини мустахкамлаш ҳамда чорва махсулотларини етиштирадиган йирик тадбиркорлик субектлари сонини ошириш борасида ишлар тизимли йулга қуйилган.

Бугунги кунда Самарқанд вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси тизимида 14 та туман ва 2 та шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш булимлари, 260 та ветеринария участкалари, “наслчилик” маркази ва унинг 14 та туман Чорванасл марказларида 110 та суний уруғлантириш шахобчалари,   15 та ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари хафвсизлиги давлат марказлари ва 19 та ветеринария санитария экспертиза лабороториялари фаолият курсатмоқда. Сохада             964 нафардан зиёт тажрибали мутахасислар ишлаб келмоқда. Шу билан бир қаторда 2 та хусусий зооветеринария клиникалари ва      164 та ветеринария дорихоналари ҳам ахолига сифатли ветеринария хизматларини кўрсатиб келмоқда.

Вилоят ветеринария хизмати объекларини таъмирлаш ва зарурий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Вилоят аҳолисини зооноз касалликлардан ҳимоя қилиш, ҳайвонларини ўта хавфли юқумли касалликларини четдан кириб келиши ва мавжуд табиий ўчоқлардан келиб чеқишини олиш мақсадида давлат ветеринария ҳодимларидан иборат 128 та эпизоотик гуруҳлар ташкил этилган. Улар тамонидан жорий йилнинг биринчи яримида 9 млн. 505 минг бошдан ортиқ ҳайвонларга 36 турдаги эпизоотик тадбирлар амалга оширилди. Бундан 291 минг 46 бош ҳайвонларда 14 турдаги диагностик тадбирлар, 1 млн 15 минг бош ҳайвонларга 4 турдаги клиник текширишлар ва 8 млн. 66 минг бошдан ориқ ҳайвонларда 18 турдаги профилактик тадбирлар амалга оширилди.

Самарқанд вилоятида аҳолининг сифатли озиқ-овқат махсулотларига бўлган талабини қондириш, уларни юқумли ва инвазион касалликларга чалинишини ҳамда озиқ-овқатдан заҳарланишини олдини олиш мақсадида деҳқон бозорлари ҳудудида 19 та ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил      26 апрелдагиПҚ-1326-сонли “Деҳқон бозорлари фаолияти ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни яналда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларига мувофиқушбу лабораториялар экспресс таҳлилларни ўтказиш учун зарурий жиҳозлар (микон, лактан, нитроттест, овоскоп, микроскоп, ва ҳ.к) билан таъминланган. Улар томонидан озиқ-овқат маҳсулотларини хавфсизлигини таъминлаш мақсадида маҳсулотлар ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказилиб, сифати бўйича тегишли ветеринария хулосалари тақдим этилган. Таҳлиллар натижасига кўра 268 та ҳолатда маҳсулотлар истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб,       1.2 тонна маҳсулот савдодан олинган ва белгиланган тартибда йўқ қилинган.

  Худди шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Мкаҳкамасининг 2019 йил 8 майдаги “Ихтисослашган сўйиш корхоналари фаолиятинии тартибга солиш ҳамда истеъмол бозорига гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 386-сонли қарорни ижросини таъминлаш мақсадида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда вилоятимизда 10 та замонавий автоматлаштирилган, ихтисослашгансўйиш корхоналари фаолият кўрсатиб келмоқда. Бундан ташқари туманларимизда йил якунига қадар яна 2 та ҳудди шундай ихтисослашган сўйиш корхоналари фойдаланишга топширилади.

Самарқанд вилоятида қоракулчилик соҳасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар;

Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2017 йил              18 мартдаги ПҚ-2841 ҳамда 2018 йил 14 мартдаги ПҚ-3603 сонли Қоракулчилик соҳасини янада ривожлантириш қарорлари қабул қилинган.

Қарорга асосан 7 та қаракулчиликда наслчилик хўжалиги ташкил қилинди ва шу билан бир қаторда каракулчилик наслчилик хужаликларига хизмат курсатувчи “наслчилик маркази” ташкил қилинди.

Наслчилик қаракулчилик хўжаликларини ривожлантириш мақсадида жамғарма ташкил қилиниб 3.5 млрд имтиёзли маблағ ажратилди, 7 та янги тракторлар ва 2 дона ҳашак жамғарувчи техникалар олинди.

  Вилоятда бугунги кунда қоракулчилик йўналишида 96000 бош майда шохли моллар, шундан она моллар (совлиқ) 43000 бошни ташкил қилиб, 124 тонна гўшт, 72 тонна жун, 9200 дона тери ишлаб чиқарилди,  41 та оилавий пудратчилар томонидан хар бир майда шохли хайвонлар бош сони хисобига 150 кг дан жами 12000 тонна дағал ҳашак жамғарилди.

3000 тонна қувватига эга булган гранулали омухта ем ишлаб чиқариш ишлари бошланди ёки 12 кишига иш ўрни яратилди, лойиханинг умумий қиймати 420 миллион сўм шундан 300 миллион сўм жамғарма маблағи ҳисобидан.

Шаҳар ва туманлардаги ҳар бир ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларида ветеринария ҳодимлари, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари иштирокида ветеринария тадбирлари тўғрисида сайёр қабулларда ўтказилди.

14 та туман ва 2 та шаҳар маҳаллий газеталарига “Куйдирги хавфли касаллик” 16 та, “Қутиришдан огоҳ бўлинг” 16  та ҳамда 16 та “Крим-Конго гемморагик иситма”си тўғрисида жами бўлиб 48 та мақолалар чоп этилди. Ўта хавфли юқумли касалликлар бўйича  махсус 1560 та баннерлар ва 30160 та эслатма ва варакалар таркатилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Мкаҳкамасининг 2017 йил     22 сентябрдаги 748-сонли қарори “Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 315 та чорвачилик фермер хўжаликлари билан 12220 бош йирик шохли ҳайвонларни идентфикация қилиш учун шартномалар имзоланган, 9550 бош қорамоллар 198 бош майда шохли моллар амалда идентфикация қилинди.

 

Бошқарма бошлиғи                                                 Э.Тошмуратов

 

Тайёрлади:Х.Умаров

                Тел/факс: 233-72-65