24.06.2021
Давлат ветеринария хизмати ва ИИБ Карантин бўлими ходимлари ҳамкорлигида гўшт маҳсулотлари савдо дўконларида назорат тадбирлари ташкил этилмоқда.
Хусусан, Самарқанд шаҳридаги гўшт дўконларида сотилаётган гўшт маҳсулотларининг сифати ва истеъмолга яроқлилиги юзасидан текширувлар ўтказилиб, чорва ҳайвонларини замонавий сўйиш корхоналарида сўйдириш ҳамда гўшт дўконларида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.