САМАРҚАНДДА ҲАМ ЯНГИ КУШХОНА ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ


САМАРҚАНДДА ҲАМ ЯНГИ КУШХОНА ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ


САМАРҚАНДДА ҲАМ ЯНГИ КУШХОНА ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 майдаги “Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш ҳамда истеъмол бозорига гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 386-сон қарори қабул қилинган эди. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида худудларда ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Жумладан, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидаги “Навбаҳор” маҳалласи худудида замонавий кушхона қурилиб фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан маҳаллада тадбир ташкил этилди ва маҳалла фаоллари кушхона фаолиятига оқ йўл тилашди.
2 миллиард сўм маблағ эвазига бунёд этилган мазкур қушхонага барча керакли жиҳозлар Хитой, Германия ва Туркия давлатларидан келтирилди ҳамда қўшимча 10 та янги иш ўрни яратилди. Кушхонада бир кунда 100 бошдан ортиқ қорамол сўйиш имконияти мавжуд бўлиб, у ерда жойлаштирилган замонавий музлатгичларда 45 тоннагача гўштни сақлаш мумкин.