САМАРҚАНД ВЕТЕРИНАРИЯ МЕДИЦИНАСИ ИНСТИТУТИ НУКУС ФИЛИАЛИДА ОНЛАЙН ТАРЗДА ОЧИҚ ДАРСЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида онлайн тарзда очиқ дарслар ташкил этилмоқда

Айни пайтда юртимиздаги олий таълим муассасаларида масофавий таълим тизими йўлга қўйилган бўлиб, талабалар онлайн тарзда таълим олишмоқда. Жумладан, Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида ҳам “Zoom” онлайн платформаси орқали вебинарлар ва очиқ дарслар ташкил этилмоқда.  

Ҳозирда филиалда ўқиш жараёнлари сифатини таъминлаш учун барча имкониятлар яратилган.

Айтиш жоизки, иккинчи ҳамда учинчи босқич талабаларига профессор-ўқитувчилар томонидан қорамолчилик ва унинг халқ хўжалигидаги аҳамияти, қорамоллар классификацияси, биологик хусусиятлари ва зотлари, бўғоз ҳайвонларни ҳар хил касалликларга қарши эмлаш усуллари ва уларни озиқлантириш мавзулари бўйича очиқ дарслар ташкил этилмоқда.  

Шунингдек, инглиз тили, оператив хирургия ва топографик анатомия ҳамда майда ҳайвонлар клиник диагностикаси сингари қатор фанлардан маърузалар ўтказилмоқда.